Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини Вашингтонда ўтказади

Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини Вашингтонда ўтказади

Ўзбекистонлик ММА жангчиси, айни пайтда UFC промоушенида октагонга чиқаётган Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида, UFC Fight Night доирасида ўтказилади. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Маҳмудга бу сафар америкалик Тревор Смит рақиблик қилади. Ушбу жанг 7 декабрь (Ўзбекистон вақти билан 8 декабрь) куни бўлиб ўтади.

29 ёшли Маҳмуд Муродов шу кунга қадар 29 марта ММА жангларида қатнашган бўлиб, шуларнинг 23 тасида ғалаба қозонган, 6 та жангида мағлуб бўлган.

38 ёшли Смит эса 24 та жангда қатнашган бўлиб, шуларнинг 15 тасида ғолиб бўлган, 9 тасида ютқазган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’даги илк жангини Копенгагенда ўтказиб, италиялик Алессио Ди Кирикони мағлубиятга учратганди.

Киритилди: 13:36 09.11.2019. Ўқилди: 1921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!