Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Маҳмуд Муродов беҳаё видеоси ва суратлари туфайли шартномасидан айрилди (фото)

Маҳмуд Муродов беҳаё видеоси ва суратлари туфайли шартномасидан айрилди (фото)

28 ёшли MMA жангчиси Маҳмуд Муродов бундан роппа-роса бир ҳафта аввал Ўзбекистон фуқаролигини олган эди.
 
Ўтган ҳафта охирида ижтимоий тармоқларда Маҳмуд Муродов иштирокидаги номақбул видеолар ва суратлар тарқалди. Спортчи ушбу видеоларни ҳақиқий эканини инкор этмади, фақатгина буларни тарқатган одамлар унинг душманлари экани ва синдириш учун шундай қилишаётганини айтди. Бундай нарсаларга парво қилмай, танлаган йўлида давом этишини, янада кучли бўлишини, навбатдаги жангларга жиддий тайёргарлик кўраётганини қўшимча қилди.  
 
Муродов иштирокида тарқалган видео ва фотосуратлар сабаб “Buka” спорт либослари бренди спортчи билан ҳамкорликни тўхтатганини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.
 
Муродов ўзи иштирокидаги видеоларга изоҳ бераркан, барча ҳамкорлари ва ҳомийларидан узр сўраган эди.

Маълумот ўрнида, Маҳмуд Муродов Ўзбекистонда спортчиларни доимий равишда моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келган МОҚ вице-президенти Салим Абдувалиевнинг ҳам назарига тушган эди.
 
Маҳмуд Муродов 1990 йилда Тожикистонда туғилган. Миллати ўзбек бўлган спортчи, 2 ёшида оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб ўтган. Унга 26 йил деганда мамлакат фуқаролиги берилди. Бунгача ҳам у барча мусобақаларда Ўзбекистон байроғи остида иштирок этган.

Manba: qalampir.uz 

Киритилди: 12:30 14.08.2018. Ўқилди: 16569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!