Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Маҳмуд Мурадовнинг жанги вақти ўзгарди

Маҳмуд Мурадовнинг жанги вақти ўзгарди

Хабарингиз бор, эртага Абу-Даби шаҳрида UFC 257 турнири ўтказилади.

Кечанинг марказий жангида Конор Макгрегор Дастин Порьега қарши баҳс олиб боради. 

Ушбу жанг оқшомида шунингдек ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов ҳам октагонга кўтарилади. Баҳсда ҳамюртимизга америкалик Эндрю Санчес рақиблик қилади. 

Аввалига ушбу жанг прелимда, яъни тахминан соат 05:00 атрофида ўтказилиши ҳақида маълум қилинганди. 

Маълумотига кўра, Маҳмуд Мурадов иштирокидаги жанг асосий кардга ўтказилган. Бу дегани, спортчимиз иштирокидаги жанг кечроқ бошланади. UFC расмий сайтидаги маълумотга кўра, Мурадов асосий карднинг иккинчи жуфтлиги сифатида октагонга кўтарилади. Энди Маҳмуд иштирокидаги жанг тахминан 08:15 да бошланади. 

Киритилди: 11:31 23.01.2021. Ўқилди: 4578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!