Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Маҳачев кейинги жанг ўтказмоқчи бўлган рақибини айтди

Маҳачев кейинги жанг ўтказмоқчи бўлган рақибини айтди

Ислом Махачев навбатдаги рақиби сифатида кимни кўришни исташини маълум қилди.

«Агар танлов фақат Моралес билан Иэн ўртасида бўлса, очиғини айтсам, ўз номим, меросим учун Моралесни танлардим. Нима учун? Чунки у ҳозирча мағлубият кўрмаган. Эртага бориб Иэн Гэррини ютсан, одамлар: “Уни Шавкат Рахмонов бир неча жанг олдин мағлуб этган”, деб гапиради. Камару Усманни ҳам ҳали ҳисобдан чиқарганим йўқ. Унга шу икки йигитни беринглар... Менимча, у улардан қолишмайди», – деди Махачев.

Ислом Махачев профессионал фаолияти давомида жами 29 марта октагонга кўтарилган. У шуларнинг 28 тасида ғалаба қозонган, беш рақибини нокаутга учратган, фақат бир бор мағлубиятга учраган. 34 ёшли жангчининг 18 та поединги UFC ташкилий остида ўтказилган. Махачқаладан чиққан спортчининг мағлубиятсиз серияси кетма-кет 16 жангдан иборат.

Сўнгги бор Махачев 2025 йил 15 ноябр куни жанг қилган. У ўша куни илк марта ярим ўрта вазн тоифасида октагонга чиқди ва дарҳол ушбу дивизиондаги UFC чемпиони унвонини қўлга киритди. Қалдирғоч жангда у Жек Маддаленани мағлуб этган.

Киритилди: Бугун 19:58. Ўқилди: 218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!