Ушбу рўйхат орқали қайси таълим йўналиши давлат олий таълим муассасаси МАГИСТРАТУРАСИ мутахассислигига турдош эканини билиб олишингиз мумкин.
Шунингдек:
республикада белгиланган тартибда ташкил этилган хорижий давлатлар ОТМ ёки филиаллари ҳамда нодавлат ОТМ битирувчилари мос (мувофиқ) таълим йўналишлари бўйича танловда қатнашади;
турдош таълим йўналишлари рўйхатига кирмаган йўналишлар битирувчилари фақат шу таълим йўналиши мутахассисликлари бўйича танловда қатнашади.