Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

МАГАТЭда Эрон ядро қуролини яратишга урингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ — Владимир Путин

МАГАТЭда Эрон ядро қуролини яратишга урингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ — Владимир Путин


"Москва ҳам Теҳроннинг бундай нияти борлигига далил йўқлиги ҳақида Исроилни бир неча бор огоҳлантирган. Агар Исроилнинг бирор хавотири бўлса, у музокаралар орқали ҳал этилиши зарур", — деди Россия президенти Sky News Arabia телеканалига берган интервюсида.

Путин, шунингдек, Москва ядро қуролларининг тарқалишига, жумладан, Эроннинг бундай қуролга эга бўлишига қатъий қарши эканини таъкидлади. Бироқ, унинг қайд этишича, Теҳрон ядро технологияларини тинч мақсадларда ишлатишга ҳақли.

"Россия Эроннинг атом энергетикасидан тинч мақсадоарда фойдаланиш лойиҳаларини ривожлантиришига кўмак беришга тайёр", — дея қўшимча қилди Россия раҳбари.

Киритилди: 12:25 21.06.2025. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!