Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Рафаэль Гроссининг айтишича, ташкилот Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб боради ва радиация даражаси бўйича мамлакат расмийлари билан алоқада.
Гроссининг баёноти ташкилотнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
"Халқаро атом энергияси агентлиги Эрондаги чуқур ташвишли вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Агентлик Натанзедаги ядро иншооти нишонлар қаторида бўлганини тасдиқлаши мумкин. Атом энергияси бўйича агентлик Эрон расмийлари билан ҳозирги радиация даражаси бўйича алоқада. Биз мамлакатдаги инспекторларимиз билан ҳам алоқадамиз", - дейилади баёнотда.
IRIB давлат телерадиокомпаниясининг хабар беришича, Исроил ҳужумидан кейин Эроннинг Натанзедаги энг йирик ядровий иншоотида бир неча портлашлар эшитилган.