МАГАТЭ президент Башар ал-Асад ҳукумати даврида Сурия ядровий дастури бўйича давом этаётган тергов доирасида 2024 йилда ўтказилган текширувлар давомида Сурия тўлиқ декларация қилмаган тахминан 73 тонна табиий уран топилганини маълум қилди.
МАГАТЭ 2007 йил Исроил ҳужуми натижасида вайрон бўлган Суриядаги Ал-Кибор иншооти ҳақиқатан ядровий реактор эканини тасдиқлади. Ташкилот xодимлари ушбу ҳудудда реактор иншоотига хос совутиш тизими жойлашганини аниқлаган.
Мажмуада тахминан 73 тонна табиий уран метали, жумладан 55 тонна қадоқланган ёнилғи таёқчаси топилган.
Агентлик мазкур ядровий материаллар ташкилот назорати остидалигини таъкидлади.
Айни дамда, янги Сурия расмийлари билан ҳамкорлик ўрнатилган ва тузилма мутахассисларига ишлаш учун рухсат берилган.
МАГАТЭнинг таъкидлашича, Суриянинг аввалги ҳукумати Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ЙҚХТ) доирасида МАГАТЭ билан Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги битим бўйича мажбуриятларига мувофиқ ўзининг ядровий материаллари, объектлари ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор қилмаган.
Киритилди: 15:35 04.09.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар сони: 0 та.