Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мадуро Аргентина президентини “сионистлар лаганбардори” ва “фашист” деб атади

Мадуро Аргентина президентини “сионистлар лаганбардори” ва “фашист” деб атади

Фаластиннинг дунёдаги энг катта тарафдорларидан бири бўлган Венесуэла президенти Николас Мадуро Исроил сиёсатини қўллаб-қувватлаётган Аргентина президенти Хавер Майлини хиёнаткорликда айблади, деб ёзмоқда TRT Haber.

"Хавер Майли - лаганбардор. Майамига бориб, Исроил давлатининг Ғазода қилган ишларини жуда яхши деб айтди. Албатта, у уларнинг ёрдамини олишни хоҳлади. У бундан ҳазар ҳам қилмайди”, - деди Мадуро телевидениеда. У Аргентика президентини ўз мамлакати шаънини оёқости қилганини таъкидлаб,

"Ўнгчилар уни бошқармоқда ва у уларга нима керак бўлса шуни қилмоқда, - дея қўшимча қилди Венесуэла раҳбари. – Буни нима деб атайсиз? Шарафми? Мустақилликми? Унинг шахсий позициясими? Бунинг биргина номи бор – хушомад”.

Мадуронинг таъкидлашича, сионизм дунёда тартибсизлик ва зўравонликларни келтириб чиқаради. “Дунёда ўйин қоидаларини ким бузади? Халқаро ҳуқуқни ким оммавий равишда бузмоқда? Сионистик ўнгчилар ва ўнг қанот неофашистлар буни Қўшма Штатлар кўмагида амалга оширмоқда”, — деди Венесуэла президенти.

2023 йил ноябрида Хавер Майли Аргентина президенти этиб сайланганидан сўнг Мадуро “ўта ўнг неонацистлар ғалаба қозонди” деб эълон қилган эди. Майли эса бир неча бор Венесуэла раҳбарини «диктатор» деб атаган ва унга қарши чиққан партияларни «тўлиқ» қўллаб-қувватлаган.

Киритилди: 12:00 19.04.2024. Ўқилди: 1601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!