Дунёда коронавирус инфекцияси қурбонлари сони миллион кишилик чизиқдан ўтди.
Бундай маълумотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тақдим этилди.
Инфекция тасдиқланган ҳолатлар сони 32 миллиондан ошди.
Испанияда эса CОVID-19 қурбонлари хотирасига ҳурмат сифатида Мадрид шаҳридаги боғлардан бирида Коронавирус қурбонларининг қариндошлари уюшмаси бошчилигида 50 мингта миллий байроқлар ўрнатилди.