Март ойида Лондоннинг Мадам Тюссо музейи раҳбарияти Меган Марклнинг мумдан ясалган ҳайкалини ясаш бўйича танлов эълон қилган эди.
Мазкур янгилик бутун дунёга овоза бўлиб кетди. Ҳайкал музейга май ойида жойлаштирилиши керак эди. Музей администраторлари ўз сўзларида туришди — белгиланган муддатда шаҳзода Гаррининг бўлажак турмуш ўртоғи ҳайкали пайдо бўлди. Меган Маркл мум ҳайкалини дизайнерлар яратган 600 долларлик кўйлаги ва унаштирув маросимида таққан узуги билан аслидан фарқлаш жуда қийин. Унинг ёнида эса шаҳзода Гаррининг 30 ёшли, бироз соқол қўйган нусхаси турибди.
Айтишларича, Мадам Тюссо музейи Меган ҳамда Гарриларнинг никоҳ маросими куни барча кирувчилар учун ташриф бепул бўлади. Демак, 19 май куни музей кучайтирилган режимда ишлайди.
Manba: elle.ru