Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Лувр музейини сув босди

Лувр музейини сув босди

13 февралга ўтар кечаси Париждаги Лувр музейини сув босди. Бу ҳақда Франция ОАВ хабар бермоқда.

Лувр техник хизмати юз берган ҳодисани фавқулодда вазият сифатида баҳолади. Хабар қилинишича, асосан XV ва XVI асрларга оид санъат асарлари сақланадиган «Дюшатель» деб номланувчи 707-зал сув остида қолган.

Ушбу залдаги санъат дурдоналарига жиддий зарар етгани айтилмоқда. Ҳодиса юзасидан экспертлар томонидан текширув ишлари бошланган.

Сув сизиб чиқишига юқори қаватлардан биридаги сув қувурларида юз берган носозлик сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. Айни дамда 706 ва 708-заллар ҳам ёпиб қўйилган.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 296 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!