Париждаги Лувр музейи душанба куни декабрь ойининг ўрталарида бошланган иш шароитларининг ёмонлашуви ва ресурсларнинг етишмаслигидан норози бўлган ходимларнинг иш ташлаши туфайли тўртинчи марта ташриф буюрувчилар учун ёпилди.
Бу ҳақда музей матбуот хизмати бу ҳақда эълон қилди.
"Иш ташлаш туфайли Лувр музейи бугун фавқулодда воқеа сифатида ёпилди", дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, ишчиларнинг норозилик намойишлари 15 декабрда бошланган ва ўшандан бери Лувр ташриф буюрувчилар учун тўрт марта ёпилган ва яна бир неча марта қисман қайта очилган. Иш ташлаш музей ўтган йили дуч келган бир қатор муаммолар фонида содир бўлди.
2025 йил ноябрь ойида Лувр ички тузилмалари ва сув қувурларининг ёмон аҳволи туфайли бир қатор бахциз ҳодисаларга дуч келди. 2025 йил кузида музейда ҳам шов-шувли талончилик содир бўлди. 19 октябрь куни ўғрилар Луврга бостириб кириб, француз маликалари ва императричаларига тегишли бўлган тиаралар, сирғалар, маржонларни ва брошкаларни ўғирлаб кетишди. Ўғирликда гумон қилиниб, бир неча киши ҳибсга олинди, улардан беш нафарига айблов қўйилди. Ўғирланган заргарлик буюмлари ҳали топилмади.