Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Лукойлга нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилди

Лукойлга нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилди

Компания биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиши оқибатида техник олтингугурт нархи ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошган.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.

Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган.

Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

Қўзғатилган иш ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: 09:38 05.07.2024. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!