Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Лукашенконинг ғалати баёноти

Лукашенконинг ғалати баёноти

Беларус президенти Александр Лукашенконинг таъкидлашича, мамлакат атрофида эҳтирослар алангаси тинмаяпти, унинг суверенитети кимгадир тинчлик бермаяпти.

«Бизнинг кучимиз кўп марта синовдан ўтган, озодлигимизни тортиб олишга уринишди. Беларус атрофида эҳтирослар алангаси ҳозиргача ҳам тинмайди. Бизнинг суверенитетимиз кимгадир тинчлик бермайди, тарихдан шунчаки йўқ қилиш, ўчириб ташлаш учун бизга қарши энг мураккаб усуллардан фойдаланадилар. Атрофимиздаги вазият қандай кучайиб бораётганини ўзингиз кўриб турибсиз,» - деди Лукашенко Витебск вилоятининг Полотск шаҳридаги «Дожинки» қишлоғи меҳнаткашлари фестивалида.

Беларуснинг мамлакатга қарши барча фитналарга жавоби иқтисодиётни мустаҳкамлаш бўйича бунёдкорлик ва ишлаш бўлади, дея таъкидлади Лукашенко. «Барча кирдикорларга бизнинг жавобимиз - бунёдкорлик. Бизнинг олдимизда иқтисодиёт турибди. Қишлоқ аҳолиси учун эса, аввало, ғалла экини. Нон ҳамма вақт энг қаттиқ валюта бўлган,» - деди Беларус етакчиси.

Лукашенконинг таъкидлашича, президент сифатида Беларусни эркин, мустақил ва тинч бўлиши учун ҳамма нарсани қилган ва қилади.

Киритилди: 00:14 11.11.2024. Ўқилди: 2594 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!