Лукашенко бугун, жума куни маҳаллий фаоллар билан ижтимоий-сиёсий вазиятнинг долзарб масалалари бўйича учрашув ўтказмоқда.
"Ахборот майдонида тартиб ўрнатиш бўйича тизимли иш якунига етмоқда. Бу ерда бир муҳим нарсани тушуниш керак: биз бошқача фикрлайдиганлар ёки турли фикрларга қарши кураш олиб бормаяпмиз. Худо асрасин. Агар турли фикрларни кесиб ташлайверадиган бўлсак - давлат тамом бўлади. Шунчаки, бугун биз ҳимоя қилиб келаётган сўз эркинлиги экстремистик фаолият тусига кирган", - дея иқтибос келтиради Лукашенко сўзларидан Белта давлат агентлиги.
Президент сўзларига кўра, ҳокимиятни танқид қилиш бошқа, сабаби Минск "ҳамиша танқидни адекват қабул қилган". "Қонли тўқнашувларга даъват қилиш ва инқилобий кайфиятни қўллаб-қувватламайдиганларни бир ёқли қилиш билан қўрқитиш эса мутлақо бошқа масаладир. Улар сохталаштирилган маълумотлар, киберҳужумлар ва шахсий маълумотларни ўғирлаш орқали муҳитни зиддийлаштириш билан банд", - деган Лукашенко.