Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Лукашенко: "Украина — катта ўйинда айирбошланадиган карта”

Лукашенко: "Украина — катта ўйинда айирбошланадиган карта”

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинани “катта ўйинда айирбошланадиган карта” деб атади. Унинг сўзлари Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв билан учрашувдан кейин БелТА агентлиги томонидан келтирилган.

“Гап аслида Украинада ҳам эмас. Масала бошқа жойда, охир-оқибат ким ким билан курашаётганида. Шунинг учун буни тушуниб олиш керак ва кимдир ўз манфаатларини илгари сурмоқда. На бизга, на Россияга бу [низонинг давом этиши] керак эмас”, — деди Лукашенко.

У тинчлик зарурлигини таъкидлади, аммо Ғарб Россия ва Беларусни “алдамаслиги” ва “ўйин қилмаслиги” учун тўлиқ кафолат бўлиши шарт эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Москва алданса, бу энг аввало Минскка таъсир қилади, чунки Беларусь Россияга яқин ҳудудда жойлашган.

Бундан олдин Беларусь мудофаа вазири Виктор Хренин Минскни урушга тортишга очиқ уриниш бўлаётганини айтган. У Беларусь чегаралари атрофидаги вазиятни ўта беқарор деб атади. Унинг сўзларига кўра, вазият эскалация хусусиятига эга. Хренин НАТО қўшинлари ҳарбий гуруҳларини кучайтириб бораётгани, инфратузилмани такомиллаштираётгани ва ҳарбий бюджетларни ошираётганини таъкидлади.

Киритилди: 18:21 25.06.2026. Ўқилди: 3221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар