Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Лукашенко: Россия-Беларусь ягона армияси тузилмоқда

Лукашенко: Россия-Беларусь ягона армияси тузилмоқда

Россия-Беларусь минтақавий гуруҳига кирувчи ҳарбийлар ягона армия тузишга тайёрланмоқда, деди Беларусь Президенти Александр Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, Россия билан биргаликда тез орада иттифоқ давлатини ҳимоя қилиш тўғрисида янги ҳужжат ишлаб чиқилади.

“Бу ерда ҳеч ким бўлинмаяпти: икки гуруҳ ягона армия тузишга тайёргарлик кўряпти. Атрофдагилар бу амалимиздан хабардор, биз ҳеч нарсани яширмаяпмиз”. Давлат етакчисининг ушбу сўзларини “БeлTA” агентлиги келтирган.

Октябрь ойи бошида Беларусь Президенти республика ҳудудида Россия-Беларусь минтақавий гуруҳи ташкил этилиши ҳақида гапириб, бу режа Ғарб таҳдиди билан боғлиқлигини таъкидлаганди.

Беларусь Матбуот вазирлиги маълумотига кўра, гуруҳдаги россиялик ҳарбийлар сони 9 минг нафар бўлади.

Киритилди: 13:53 04.12.2022. Ўқилди: 4422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!