Беларус президенти Александр Лукашенко 2025 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашишини айтди, деб ёзади «ТАСС». «Ҳа, мен қатнашаман», деган Лукашенко «Россия-1» телеканалидаги «60 дақиқа» дастури бошловчиси Олга Скабееванинг саволига жавоб бериб. Чоршанба куни эрталаб Беларус парламенти сайловларни 26 январга белгилагани маълум бўлди. Лукашенко 1994 йилдан бери Беларусда узлуксиз раҳбарлик қилиб келади. 2020 йилда сайловлардан сўнг мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди ва улар шафқатсизларча бостирилди. Сайловда Лукашенкога рақиблик қилган Светлана Тихановская хорижга кетишга мажбур бўлди.