Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Луис Энрике "ПСЖ" билан янги шартномасига кўра йилига 20 миллион евро маош олади

Луис Энрике "ПСЖ" билан янги шартномасига кўра йилига 20 миллион евро маош олади

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике клуб билан янги шартномаси бўйича солиқдан олдин ҳар мавсум учун 20 миллион евро маош олади. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Бир манбага кўра, унинг аввалги келишувига кўра, испаниялик мураббий солиқдан олдин ҳар мавсум учун 12 миллион евро маош олган. "ПСЖ" Энрикенинг янги маошини унинг мавқеига мос деб билади. Клуб президенти Носир Ал-Хелайфи уни "дунёдаги энг яхши мураббий" деб атайди.

"ПСЖ" 4 сентябрь куни Энрике билан шартномани узайтирганини эълон қилди. Янги шартнома 2030 йилгача амал қилади.

Энрике 2023 йил ёзидан бери "ПСЖ" мураббийи бўлиб ишлайди. Унинг раҳбарлигида жамоа икки марта Чемпионлар Лигаси ва Франция Кубогини, учта Франция чемпионлигини, битта Франция Суперкубогини ва УЕФА Суперкубогини қўлга киритди.

Киритилди: 07:15 07.09.2026. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!