Бугун 22 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Lufthansa ёзда 20 мингта рейсни бекор қилади: Сабаб...

Lufthansa ёзда 20 мингта рейсни бекор қилади: Сабаб...

Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси ёзги мавсумда (октябрь ойигача) 20 000 та қисқа масофали рейсларни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компаниянинг расмий баёнотида маълум қилинди.

Ушбу қарорнинг асосий сабаби — Эрондаги можаролар туфайли авиация ёқилғиси нархининг икки баравар қимматлашидир. Мазкур чора орқали авиакомпания 40 000 тоннадан ортиқ ёқилғини тежаб қолишни кўзламоқда.

Рейсларнинг бекор қилиниши компаниянинг барча олтита асосий хабига (авиация тугунларига) таъсир кўрсатади:

  • Франкфурт ва Мюнхен (Германия)

  • Цюрих (Швейцария)

  • Вена (Австрия)

  • Брюссель (Бельгия)

  • Рим (Италия)

Киритилди: Бугун 09:34. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!