Якшанба куни Лос-Анжелесда (Калифорния, АҚШ) ноқонуний муҳожирларнинг оммавий ҳибсга олинишига қарши намойишлар чоғида икки полициячи яраланди.
Бу ҳақда маҳаллий полиция Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
Полиция маълумотларига кўра, мотоциклда икки киши кордонни ёриб ўтишга уринган, натижада ҳуқуқ-тартибот идораларининг икки ходими жароҳатланган. "Иккала ҳайдовчи қўлга олинди. Полиция ходимларига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", — дейилади хабарда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Лос-Анжелесдаги асосий магистрални транспорт ҳаракати учун бўшатишга ҳаракат қилмоқда, унинг бир қисми намойишчилар томонидан тўсиб қўйилган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, намойишчилар полициячилар билан тўқнашиб, уларга шиша ва тош отмоқда. Тўполончилар камида бешта машинага ўт қўйган.