Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Лос-Анжелесдаги намойишчиларга омон қолиш учун қўлланмалар тарқатилмоқда

Лос-Анжелесдаги намойишчиларга омон қолиш учун қўлланмалар тарқатилмоқда

АҚШ ҳукуматининг иммиграция сиёсатига қарши намойишчилар "тўғридан-тўғри тўқнашувлар учун омон қолиш қўлланмаси"ни тарқатишни бошлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Брошюра бир неча саҳифалардан иборат бўлиб, фаоллар учун турли тавсияларни ўз ичига олади. Унда расмийлар томонидан гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўлланганда эҳтиёт чоралари кўрилади, шунингдек, оломон ичида ўзини қандай тутиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кераклиги баён этилган.

Ҳозирда ҳарбийлар респиратор ниқоб кийган, кўздан ёш оқизувчи газ қўлланиши эҳтимоли бор. Намойишчилар тиббий ниқоблар ёки бошқа матолар ёрдамида юзларини ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 08:20 13.06.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!