Лос-Анжелесда Панама байроғи остидаги контейнер кемасида катта ёнғин юз берди.
Ёнғин Япониядан эндигина келган 330 метр узунликдаги Henry Hudson кемасининг электр палубасида портлашдан кейин келиб чиққани айтилмоқда. Баъзи манбаларда кема хавфли юкларни ташиётгани ҳақида сўз боради.
100 дан ортиқ ўт ўчирувчилар қутқарув кемалари ёрдамида ёнғинга қарши курашмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, барча 23 экипаж аъзоси эвакуация қилинган