Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Лондондаги карнавалда юзлаб одам ушланди

Лондондаги карнавалда юзлаб одам ушланди

Лондоннинг Ноттинг-Хилл туманида ўтаётган карнавалнинг биринчи кунида полиция 169 кишини қўлга олди. Бу ҳақда Independent нашри хабар берди.

«Полиция якшанба куни 169 киши қўлга олинганидан сўнг Ноттинг-Хилл карнавалининг иккинчи кунига тайёргарлик кўрмоқда. Шу билан бирга, тадбирдаги умумий муҳит «асосан ижобий ва байрамона» деб баҳоланган», — дейилади хабарда.

Полиция маълумотига кўра, қўлга олишлар гиёҳванд моддалар ва қурол сақлаш, шунингдек, ҳужум ҳамда жинсий характердаги жиноятларда гумон қилиниши билан боғлиқ.

Шунингдек, карнавал давомида пичоқ билан боғлиқ икки ҳужум ҳолати ҳам қайд этилган.

Киритилди: 16:41 31.08.2026. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!