Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Лондондаги “Глобус” театри коронавирусдан кейин ҳам очилмаслиги мумкин

Лондондаги “Глобус” театри коронавирусдан кейин ҳам очилмаслиги мумкин

Лондондаги Шекспир зали ва адабиёт маркази жойлашган “Глобус” театри пандемиядан кейин умуман очилмаслиги ҳам мумкин.

Хабарда маълум қилинишича, карантин театрга ҳалокатли таъсир кўрсатган. Театр раҳбарияти ҳукуматнинг қўллаб-қувватлашисиз “яшаб” кетолмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

“Ҳукуматнинг ёрдамисиз биз ушбу иқтисодий инқирозни енгиб ўтолмаймиз. Театрнинг ёпилиши ҳам санъат, ҳам британиялик улуғ ёзувчи учун фожиа бўлади”, дейди театр раҳбарияти.

Театр ходимлар штатини сақлаб қолиш учун давлатдан кўмак олиб бўлган. Пандемиядан сўнг “оқимда қолиш учун” театрга яна 5 млн фунт миқдорда маблағ керак бўлади.

Маълумот ўрнида, ҳозирги кўринишдаги замонавий “Глобус” театри 1997 йил, Темза дарёси қирғоғида барпо этилган. Биринчи “Глобус” 1613 йилда ёниб кетган ва 1614 йилда уни қайта тиклашган. Шундан сўнг ушбу санъат маркази 1642 йилгача ўз фаолиятини олиб борган.    

Киритилди: 07:55 25.05.2020. Ўқилди: 2046 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!