Орадан 12 йил ўтиб, Лондонда Сурия элчихонаси ўз фаолиятини қайта тиклади.
Сурия ташқи ишлар ва муҳожирлар вазири Асад аш Шайбани 13 ноябрь куни Англия пойтахти Лондондаги Сурия элчихонасини қайта очди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
“Пайшанба куни вазир Асад Ҳассан аш Шайбани Лондондаги Сурия элчихонаси биноси устида миллий байроқни кўтарди. Бу 12 йил олдин тўхтаб қолган дипломатик миссиянинг қайта йўлга қўйилиши рамзидир,” дейилади Сурия ОАВ хабарларида.
Аш Шайбани элчихонанинг очилиши мамлакат учун янги босқич бўлишига умид билдирди.
“Йиллар давомида Башар Асад режими сабаб халқаро майдондан четлатилган Сурия бугун халқаро ҳамжамиятга қўшилмоқда”, деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.