Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Лондонда кучли торнадо: кўп жой вайрон бўлган (ВИДЕО)

A A A
Лондонда кучли торнадо: кўп жой вайрон бўлган (ВИДЕО)

Шарқий Лондонни жума куни кечқурун кучли торнадо "уриб", катта зарар етказди. Шу билан бирга, фалокат узоқ давом этмаган, аммо кўплаб йўқотишлар бор. Бу ҳақда 26 июнь, шанба куни маълум қилинди, деб хабар беради Sky News.

Лондон полициясига жума куни кечқурун соат 19.20 атрофида Баркингдаги бир неча кўчаларни торнадо босиб ўтгани ҳақида хабар келиб тушди. Табиий офатдан вайрон қилинган тўсиқлар ва деворлар, шикастланган машиналар қолди.

"Aхлат ва полиэтилен пакетлар торнадо каби айланарди. Бу даҳшатли эди, чунки уйлар қулаб тушади деб ўйлардим", - дейди маҳаллий аҳоли.

Энг қизиғи шундаки, барчаси бир неча дақиқада тугади, аммо бу олти-етти кўчага зарар етказиш учун етарли эди.

Бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига фавқулодда хизматлар етиб келишди. Ҳеч қандай жароҳатлар йўқ.

Ҳамма нарса шу қадар тез содир бўлдики, полиция бу торнадо ёки бошқа табиий ҳодиса эканлигини тасдиқлай олмайди.

Киритилди: 11:10 26.06.2021. Ўқилди: 3910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар