АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин B-52H стратегик бомбардимончи самолётлари ва бир нечта ҳарбий кемаларни Яқин Шарққа жўнатишни буюрди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Қайд этилишича, бунга АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчиси ва унга ҳамроҳлик қилувчи учта кеманинг минтақани тарк этиши режалаштирилгани сабаб бўлган.
Исроил Ғазода уруш бошлаганидан буён биринчи марта ҳудудда Қўшма Штатлар авиаташувчиси бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолат вақтинчалик бўлиб, ҳозирда Шимолий денгизда бўлган USS Harry S.Truman авиаташувчиси тез орада Ўрта ер денгизига етиб келиши кутилмоқда.