Ливияда пайшанба куни блокпостга ҳужум оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Euronews хабарига кўра, ҳужум Злитен ва Хумс шаҳарлари ўртасидаги йўлда содир бўлган.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ҳужумни ИШИД амалга оширганини тахмин қилмоқда. Қонли воқеадан кейин йўл ёпиб қўйилган.
Мамлакат жануби-ғарбидаги Сабха шаҳри аҳолиси эса бир неча йил ичида юзлаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган қабилалараро низо қайтадан бошланишидан хавотир олмоқда.
Муаммар Қаддофий ҳокимиятдан ағдарилганидан кейинги етти йил ичида Ливия парокандаликка юз тутди. Мамлакатда иккита ҳокимият мавжуд: пойтахт Триполидаги ҳукумат БМТ ва ЕИнинг қўллови билан тузилган. Мамлакат шарқида, Тобрук шарқида эса парламент жойлашган. Бу ердаги ҳукумат Триполидан мустақил бўлиб, миллий армия билан ҳамкорлик қилади.
Manba: azon. uz