Душанба куни араб ОАВларининг хабар беришича, Исроил мудофаа кучларининг Ливан жанубида уюштирган йирик зарбаси оқибатида 180 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 700 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 182 киши ҳалок бўлгани ва 727 киши яраланганини маълум қилди.
Аввалроқ 100 киши ҳалок бўлгани ва 400 киши яралангани ҳақида хабар берилган эди. Улар орасида аёллар, болалар, тиббиёт ходимлари ҳам бор.