Ливанда 27 сентябрь куни Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган шиа «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати етакчиси учун уч кунлик мотам эълон қилинди.
Бу ҳақда республика ҳукуматининг фавқулодда йиғилишидан сўнг унинг раиси Нажиб Микати маълум қилди. У Ливан устидан келаётган хавфга қарши фуқароларни бирлашишга чақирди.
«Биз бу муаммога масъулият билан ёндашишимиз ва сиёсий келишмовчиликларни четга суришимиз керак. Бизнинг бирлигимиз Исроилга қарши энг кучли қуролдир”, — дея унинг сўзларини келтиради ТАСС.