Ливан соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроил ҳаво ҳужумлари душанба кунидан бери мамлакат бўйлаб камида 558 киши, жумладан 50 бола ва 94 аёл ҳалок бўлган ва 1800 дан ортиқ киши жароҳатланган. Аввалроқ 492 киши ҳалок бўлгани ва 1,6 мингга яқин яралангани ҳақида хабар берилган эди.
Ал-Жазира маълумотларига кўра , бу кун Ливан учун 1975-1990 йиллардаги фуқаролар уруши тугаганидан бери энг қонли кун бўлди.