Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ливан: Қурбонлар, рақамлар

Ливан: Қурбонлар, рақамлар

Исроил армиясининг сўнгги 24 соат ичида Ливанга уюштирган ҳужумлари натижасида 37 киши ҳалок бўлди, 151 киши яраланди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг мамлакатнинг турли ҳудудларига берган зарбалари натижасида қурбон бўлганлар ҳақида маълумот берди.

Ливан соғлиқни сақлаш вазири Фирас ал-Абяд пойтахт Байрут шарқидаги Баабда давлат касалхонасида уюштирган матбуот анжуманида 2023 йил 8 октябрдан бери Ливанда Исроил ҳужумларидан 1974 киши, жумладан 127 бола ҳалок бўлганини ва 9384 киши жароҳатланганини билдирди.

Исроил ҳужумларида 40 нафар соғлиқни сақлаш ва биринчи ёрдам ходими ҳам ҳаётдан кўз юмганини маълум қилган Эбяд кўплаб тиббиёт марказлари зарар кўрганини таъкидлади.

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесус ЖССТнинг ҳафталик матбуот анжуманида биргина сўнгги 24 соат ичида Ливандаги Исроил ҳужумларида 28 нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлганини маълум қилди.

2023 йил 7 октябрдан буён Исроил ҳужуми остида бўлган Ғазода 42 мингга яқин одам, ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда эса 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини тилга олган Гебреесус “Ғазода 10 мингдан ортиқ одам ҳамон бедарак йўқолгани, 1,9 миллион киши уй-жойини тарк этганини” қўшимча қилди.

Исроил армияси кеча Ливан пойтахти Бейрутда 15 хил нуқтага ҳаво ҳужуми уюштирганини маълум қилди. Исроил армияси охирги кунларда Ливан жануби, шунингдек, шарқдаги Бекаа водийси ва Байрут жанубидаги Даҳия туманига ҳужумларни кучайтирган.

Хусусан, Исроилнинг Байрутга берган ҳаво ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари Ҳошим Сайфуддин, юқори мартабали амалдорлари ва Эрон Инқилобий Гвардиясининг Қудс кучларидаги кўплаб зобитлар нишонга олингани хабар қилинди.

Ўз навбатида, Ҳизбуллоҳнинг Исроил чегарасида қуруқликдан ҳужум қилаётган босқинчилардан энг камида 17 тасин ўлдирилганини билдирди. Жумладан, ижтимоий тармоқларда Ғазода “гўдакларни излаяпмиз, лекин гўдаклар қолмабди, 12 ёшли бир қизни ўлдирдим, лекин гўдак излаяпмиз”, деб чиққан исроиллик аскар йўқ қилингани расман тасдиқланди.

Киритилди: Бугун 18:24. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!