Бугун 13 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ливан ҳарбийлари денгизга чўкиб кетган қайиқлардан 99 кишини қутқариб қолди

Ливан ҳарбийлари денгизга чўкиб кетган қайиқлардан 99 кишини қутқариб қолди


Ливан ҳарбийлари Исроил ҳужумларига учраган Ливанни ноқонуний равишда тарк этишга уриниб, денгизга чиқиб қайиқлари чўкиб кетган 98 нафар суриялик ва бир ливанлик 99 кишини қутқарди.

Ливан армияси ўз баёнотида Ливан шимолидан Кипр оролига икки қайиқда ноқонуний йўллар билан ўтишга уринган одамларнинг топилганини маълум қилди.

Исроил-Ливан чегарасида Исроил армияси ва Ҳизбуллоҳ ўртасида назорат остидаги тўқнашувлар 2023 йил 8-октабрдан бери давом этмоқда.

2024 йил 23 сентябрда Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги шаҳарлар, шунингдек, Бекаа водийси ва Баалбек шаҳрига юзлаб зарбалар берди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 8-октабрдан бери жами 2229 киши, жумладан, 104 нафар бола ва 194 нафар аёл вафот этган. Мамлакатда яна 10 380 киши жароҳатланган.

Исроил армиясининг 27 сентябрь куни Байрутга берган зарбаси натижасида «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати бош котиби Ҳасан Настралла ҳалок бўлди.


Киритилди: 23:08 12.10.2024. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!