Литва Украинага 4,5 мингта учувчисиз учиш аппаратларини топширди, уларнинг нархи 5 миллион евро.
Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Дронлар партияси Украинага етиб келди ва ўтган ҳафта охирида унинг вакилларига топширилди”, — дейилади хабарда.
УАВ турлари ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилмаган.