Литва ҳукумати Вильнюс халқаро аэропорти осмонда номаълум нарсалар пайдо бўлиши сабабли ёпилганини тасдиқлади.
Бу ҳақда Инқирозларни бошқариш миллий маркази маълум қилди.
"Тахминан ҳаво бўшлиғида об-ҳаво шарлари аниқланган", — дейилади хабарда.
Литва томонига кўра, бу шарлардан контрабандачилар қўшни Беларусдан сигарет контрабандаси олиб ўтишда кенг фойдаланмоқда.
Аэропорт иши 21:30 (Тошкент вақти билан 00:30) атрофида тўхтатилди.