Охирги уч йил ичида Литвага келаётган Марказий Осиё фуқаролари сони 14 баробар ошди.
Литва Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дариус Яунишкис унинг бўлими барча саёҳатчиларни текшира олмаслигини таъкидлади, бу эса аксилразведка ва терроризмга қарши кураш соҳасида қўшимча хавф туғдиради.
Яунишкиснинг қўшимча қилишича, сўнгги икки йил ичида разведка хизматлари террорчилик ташкилотларига алоқадор тўрт нафар хорижликни аниқлаган. Уларга яшаш учун рухсатнома беришни рад этиш ва Литвага киришни тақиқлаш тавсия қилинди.
Литва Бош вазири Ингрида Симоните унинг баёнотига жавоб қайтарди ва Марказий Осиёдан миграция кучайганига қарамай, унинг кўлами аҳамиятсизлигича қолаётганини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, йил бошидан буён атиги бир неча юз нафар чет эл фуқаролари Литвада вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олган.