Литва Мудофаа вазирлиги Литванинг Клайпеда шаҳрини Россиянинг Калининград вилояти билан боғлайдиган Қиролича Луиза кўпригида «аждар тишлари» деб аталмиш танкга қарши бетон тўсиқлар ўрнатди.
«Душманни тўхтатиш ва йўқ қилиш учун зарур бўлса, истеҳкомлар ўқ отиш кучи билан қувватланади. Бу янада самарали мудофаани таъминлаш учун эҳтиёт чорасидир», - дейилади Литва Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Литва сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия билан чегарада ўз мудофаасини кучайтирмоқда. Бундан ташқари, яна бир қўшни Беларус ҳам Литва ҳарбийларини хавотирга солмоқда.
Калининград вилояти ва Белоруссия чегараси бир-биридан атиги 65 километр узунликдаги Сувалки коридори билан ажратилган. Илгари БИЛД ёзган эдики, Бундесвер Россиядан айнан шу йўлакни босиб олиш орқали ҳужум қилиш вариантини кўриб чиқмоқда, бу эса Болтиқбўйи мамлакатларини НАТО иттифоқчиларидан узиб қўяди.