Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Лицейларда ҳам ўқишлар онлайн олиб бориладими?

Лицейларда ҳам ўқишлар онлайн олиб бориладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Академик лицейларда фақат 1 ва 2 курс ўқувчилари таҳсил олади. 

Академик лицейларда, олий таълим муассасалари сингари бугун, 2 сентябрдан расман ўқиш масофавий шаклда бошланди. 

Академик лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Натижалар таҳлил қилинди. 

Жорий йил 7 – 14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1 курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм канали ва расмий веб-сайтини кузатиб боришингиз сўралади.
 

Киритилди: 14:13 02.09.2020. Ўқилди: 2215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!