Жанубий Каролина губернатори Ҳенри Макмастер Линдси Грэмнинг синглиси Дарлин Грэм Нордонни АҚШ Сенати аъзоси этиб тайинлади. У марҳум сенаторнинг ваколатларини вақтинча давом эттиради.
У бу лавозимни 2027 йилнинг январига қадар эгаллаб туради. Сенатга сайловлар 2026 йил ноябр ойида бўлиб ўтади.
Вафот этган пайтида Линдси Грэм қайта сайланишга ҳозирлик кўраётган эди.
Август ойида Жанубий Каролинада Республикачилар партиясидан номзод сифатида унинг ўрнини ким эгаллашини аниқлаш учун навбатдан ташқари сайловлар ўтказилади.
Fox News Digital маълумотига кўра, сенаторлик ўрнига бошқа номзодлар, жумладан Жанубий Каролина вице-губернатори Пэм Эветт, Конгресснинг собиқ аъзоси Трей Гоуди ва собиқ сенатор Жим Деминт ҳам кўриб чиқилган.
Линдси Грэм Россия сиёсатини кескин танқид қилиб келган ва Украинанинг энг фаол қўллаб-қувватловчиларидан бири сифатида танилган.