Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Левандовскининг "Барселона" билан келажакдаги режалари маълум бўлди

Левандовскининг "Барселона" билан келажакдаги режалари маълум бўлди

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасини ўзгартириш ниятида эмас.

Сўнгги кунларда матбуотда польякнинг 2024 йилда кетиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалди - унга асосий даъвогарлар Саудия Арабистони чемпионати вакиллари ҳисобланади.

Журналист Шей Легассининг фикрича, бундай миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Левандовски "Барселона"да бахтли, у Испаниядаги ҳаётдан тўлиқ мамнун. 35 ёшли футболчи кейинги мавсумни Каталония клубида ўтказиш ниятида, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти ҳам келаётган ёзда форвард бўйича таклифларни кўриб чиқмоқчи эмас.

Киритилди: 09:28 06.12.2023. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!