Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ленинграддаги нефтни қайта ишлаш заводига Украина дронлари зарба берди

Ленинграддаги нефтни қайта ишлаш заводига Украина дронлари зарба берди

14 сентябрга ўтар кечаси Россиянинг Ленинград вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужумчи дронлар келиб тушди.

Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Дрозденко ўзининг Telegram’даги каналида ёзди.

Унинг таъкидлашича, завод ҳудудида учта дрон уриб туширилган. Ҳужумдан кейин КИНЕФ заводи ҳудудида дрон қолдиқлари тушиши сабабли ёнғин чиққан, бироқ губернаторнинг сўзларига кўра, ёнғин аллақачон ўчирилган, қурбонлар йўқ.

Киришинефтеоргсинтез (КИНЕФ) - Россиядаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири. У Ленинград вилоятининг Кириши шаҳрида жойлашган бўлиб, Сургутнефтегазнинг шўъба корхонаси ҳисобланади. Завод йилига 10 миллион тоннадан ортиқ нефтни қайта ишлаш қувватига эга бўлиб, кенг турдаги нефть маҳсулотлари, жумладан, бензин, дизель ёқилғиси, авиация ёқилғиси ва бошқаларни ишлаб чиқаради.

КИНЕФ Россиянинг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларининг муҳим қисмини қондиради ва мамлакат энергетика инфратузилмасининг муҳим элементи ҳисобланади.

Киритилди: 14:30 14.09.2025. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!