Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Lego ўз тарихидаги энг катта конструктор тўпламини тақдим этди

Lego ўз тарихидаги энг катта конструктор тўпламини тақдим этди

Lego компанияси ўз тарихидаги энг катта конструктор тўпламини тақдим этди. Янги рекордчи Барселонадаги машҳур Саграда Фамилия соборининг макети бўлди. Конструктор тўплами 12 060 қисмдан иборат, деб хабар беради BILD.

Нашр маълумотларига кўра, янги тўплам қисмлар сони бўйича 2021 йилда чиқарилган Lego Art World Map тўпламидан ошиб кетди. Фарқ 365 қисмни ташкил этади.

Йиғилган моделнинг баландлиги 62 сантиметрга, кенглиги эса 47 сантиметрга этади. Конструктор ҳақиқий собор қурилиши босқичларини - крипт ва Рождество фасадидан тортиб миноралар ва асосий фасадгача тасвирлайди.

Ихтисослаштирилган Stonewars нашрининг маълумотларига кўра, тўпламни тўлиқ йиғиш учун 25-35 соат вақт кетиши мумкин.

Янги маҳсулотга олдиндан буюртмалар Lego компаниясининг онлайн-дўконида бошланган. Етказиб бериш 2026 йил 1 ноябрда бошланади. Тўплам нархи 749 евро.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!