Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Leapmotor” Ўзбекистонда расман иш бошлаш ниятида

A A A
“Leapmotor” Ўзбекистонда расман иш бошлаш ниятида

“Leapmotor” Ўзбекистонда расман иш бошлаш ниятида. 13 апрель куни “Leapmotor” компанияси расмий хат орқали Ўзбекистондаги техник тартибга солиш органларига расмий мурожаат билан чиққан.

Унда компания C16 автомоделининг рўйхатдан ўтмаган дистрибьюторлар орқали олиб кирилганини тан олди ва бу билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга тайёрлигини билдирди.

Мурожаатда компания, шунингдек, қуйидагиларни маълум қилган:

🔸Компания фаолияти фақат расмий дистрибьютор орқали олиб борилади;
🔸Рухсатсиз олиб кирилган автомобиллар учун кафолат ва хизмат кўрсатилмайди;
🔸Яқин 14 кун ичида “UzTest” мутахассислари иштирокида компания заводида техник текширув ўтказилади. У ерда B10EV ва B10EREV моделлари бўйича синов натижалари тақдим этилади;
🔸Транспорт воситаларини сертификатлаш жараёнлари яқин вақтда якунланади;
🔸“UzTest” билан сифат назоратини кучайтириш мақсадида ҳамкорлик кенгайтирилади.

Киритилди: 18:11 16.04.2025. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!