Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Лайло Собирова Иорданияда кумуш медалли бўлди

Лайло Собирова Иорданияда кумуш медалли бўлди

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича U23 Осиё чемпионатининг ортда қолган иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лайло Собирова -59 килограмм вазнда кумуш медални қўлга киритди.

Айлана тизимида ўтган беллашувлар давомида ҳамюртимиз қирғизистонлик Сезим Жуманазарова, ҳиндистонлик Пушпа Ядав, қозоғистонлик Гулдана Бекеш билан беллашди.

Ўтказилган курашларда энг кўп очко жамғарган ҳиндистонлик Пушпа Ядав олтин, Лайло Собирова кумуш, қозоғистонлик Гулдана Бекеш бронза медалига мушарраф бўлди.

Эслатиб ўтамиз, U23 Осиё чемпионатининг юнон-рум кураши беллашувларида ўзбекистонлик спортчилар 2 та олтин ва 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Киритилди: 12:08 30.06.2024. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!