Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг таъкидлашича, агар Европа сиёсатчилари АҚШни Анкориджда эришилган келишувлардан воз кечишга ундамаганида, Украинадаги можаро бир йил аввалёқ барҳам топган бўлар эди.
Бу ҳақда у Украинадаги вазиятни тартибга солиш масалаларига бағишланган элчилар давра суҳбатида маълум қилди.
"Агар америкаликлар Анкоридж келишувларидан чекинмаганида, агар Европа АҚШни бу келишувлардан узоқлаштирмаганида, биз аллақачон бир йилдан буён урушсиз яшаётган бўлар эдик", — деди Россия ташқи ишлар вазири.