Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Лавров эшикни адаштириб юборган Порошенконинг устидан кулди

Лавров эшикни адаштириб юборган Порошенконинг устидан кулди

Россия ташқи сиёсат идораси раҳбари Сергей Лавров Украина президенти хато туфайли БМТдаги Россия делегациясининг хонасига кириб кетгани устидан кулди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» ёзмоқда.

Таъкидланишича, Украина президенти тадбирлардан бирига кетаётган бўлган, лекин эшикларни адаштириб юбориб, Россия ташқи ишлар вазирига музокаралар ўтказиш учун мўлжалланган хонага кириб кетган. Порошенко тезда хонани тарк этиб, Россия оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб қайтаришдан бош тортган. Украина президенти уларни «фейк-ньюс», деб атаган.

«Эҳтимол, ҳожатхонани адаштириб юборгандир», - дея айтиб ўтди Лавров.

Manba: kun.uz

Киритилди: 09:43 26.09.2018. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!