Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, агар АҚШ ва Эрон музокаралар якунларида 2015 йилги ядровий келишувга яқин натижага эриша олса, бу аллақачон катта муваффақият сифатида баҳоланади.
У бу фикрни Ливия Миллий бирлик ҳукумати ташқи ишлар раҳбари билан ўтказилган музокаралардан кейинги матбуот анжуманида билдирди.
Лавровнинг таъкидлашича, Россия ҳозирги музокараларни қўллаб-қувватлайди ва томонлар ўзаро мақбул ечимга келиши муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, у Москва АҚШнинг Эрон бўйича музокараларида ҳам таҳдидлар, ҳам муросага доир сигналларни кўраётганини қайд этди.