Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Латвияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада ўзбек табиий гранити экспорти бўйича шартномалар имзоланди

Латвияда бўлиб ўтган халқаро кўргазмада ўзбек табиий гранити экспорти бўйича шартномалар имзоланди

Шу йилнинг 21-24 март кунлари Ригада қурилиш соҳасидаги энг йирик — "Māja I 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Унда Латвия, Литва, Эстония, Польша, Украина, Финляндия, Италия, Австрия, Дания ва бошқа давлатлардан 400 дан ортиқ компаниялар қатнашди.

Халқаро кўргазма ишида Ўзбекистоннинг "Jommarble" корхонаси томонидан табиий гранит тошдан тайёрланган маҳсулотлар намойиш этилди.

Корхона асосчиси Бахтиёр Рахмановнинг айтишича, бугунги кунда ўзбек табиий гранитидан ишлаб чиқарилган юқори сифатли маҳсулотларга Болтиқбўйи мамлакатларида қизиқиш жуда юқори. Жумладан, кўргазма давомида ушбу корхона раҳбарияти салкам 1 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномаларини имзолади.

Шунингдек, элчихона кўмагида Ўзбекистондан Латвияга бошқа турдаги қурилиш маҳсулотлари экспортини кенгайтириш бўйича ҳам аниқ келишувларга эришилди.

Киритилди: 13:06 28.03.2024. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!